Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил шоҳи Ахабнинг вафотидан кейин, Мўаб юрти Исроилга қарши исён кўтарди. Мўаб шоҳи Меша чорвачилик билан шуғулланарди. У Исроил шоҳига ҳар йили 100.000 та қўзини ва 100.000 та қўйнинг жунини ўлпон қилиб тўларди. Сўнгра Яҳудо шоҳи Ёҳушафатга шу хабарни етказди: “Мўаб шоҳи менга қарши қўзғалди. Мўабга қарши уришгани мен билан борасизми?” Яҳудо шоҳи қуйидагича жавоб жўнатди: “Бораман, мен сен билан биргаман, менинг халқим сенинг халқингдир, менинг отларим сенинг ҳам отларингдир.”
Выбор основного перевода