Эгамизнинг шарафига ҳамдлар ўқинг! Назрлар келтириб, Унинг ҳузурига киринг! Муқаддас улуғворликка бурканган Эгамизга сажда қилинг!
Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир! Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Уларнинг ёнида Хаман, Ёдутун ва номма–ном айтиб танланган бошқа одамлар ҳам хизмат қилиб, Эгамизга: “Унинг содиқ севгиси абадийдир”, дея ҳамду сано айтишлари керак эди.
Эгамизнинг шарафига ҳамдлар ўқинг, Муқаддас улуғворликка бурканган Эгамизга сажда қилинг!
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир! Унинг содиқ севгиси абадийдир.