Эгамизнинг Руҳи Йифтохни қамраб олди. Йифтох Гилад ва Манаше ерларидан ўтиб, Гиладдаги Миспах шаҳрига етиб борди. У ердан йўлида давом этиб, Оммон юрти томон юрди.
Хаманнинг ўнг қўл ёрдамчиси Осиф исмли қариндоши эди. Осифнинг насабномаси қуйидагича эди: Осиф — Бархиёнинг ўғли, Бархиё — Шимонинг ўғли,
Одод ўғли Озариёни Худонинг Руҳи қамраб олди.
Худонинг Руҳи руҳоний Ёҳайидонинг ўғли Закариёни қамраб олди. Закариё халқнинг олдида туриб, шундай деб айтди: — Худо шундай демоқда: “Нимага сизлар Менинг амрларимга итоат этмаяпсизлар? Шунинг учун роҳат–фароғатга эришолмайсизлар. Сизлар Мен, Эгангизни тарк этганларингиз учун, Мен ҳам сизларни тарк этаман.”