Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Нега тушкунликка тушасан, эй жоним? Нега беҳаловат бўласан ичимда? Худога умид боғла! Шукур этаман Яна Унга — нажоткорим, Худойимга. Тушкунликка тушганман. Шу боис, эй Худо, Сени Иордан диёридан, Хермон тизмасидан, Мизор тоғидан туриб эслайман. Мен эса, эй Эгам, Сенга ибодат қиламан. Маъқул вақтда, содиқ севгинг соясида, эй Худо, Ишончли нажотинг билан жавоб бер менга. Мени қутқаргин, ботқоққа ботиб кетмай, Мендан нафратланганлардан халос бўлай, Мени чуқур сувлардан сақлагин. Юксакдаги Эгамиз денгиз тўлқинларидан ҳам қудратлироқдир, Баҳайбат сувларнинг пишқиришидан ҳам қудратлироқдир. “Эй Эгам, қайғули дамларимда Сенга қилдим илтижо, Илтижоларимни Сен эшитдинг. Ўликлар диёрининг қаъридан фарёд кўтардим, Сен эшитдинг овозларимни.
Выбор основного перевода