Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Эгамиз Ибромга шу сўзларни ваҳийда аён қилди: — Қўрқма, Ибром, Мен сенга қалқон бўламан, сенга берадиган мукофотим буюк бўлади. Ханна шундай ибодат қилди: “Эгам туфайли кўнглим тоғдай кўтарилди, Қувватимни оширган Ўшадир. Душманларим олдида мақтанарман, Нажот берганинг учун севинарман. Худонинг йўли комилдир, Эгамизнинг каломи чин ҳақиқатдир, Паноҳ излаб борганга У қалқондир. Эгамиздан бошқа Худо ким экан?! Худойимиздан бўлак суянчиқ Қоя бормикан?! Эгам барҳаётдир! Суянган Қоямга олқишлар бўлсин! Нажотим қояси — Худойим юксалсин! У оламни адолат билан бошқаради, Халқларни одилона ҳукм қилади. Бадкирдорлар мазлумнинг ниятини пучга чиқарса ҳам, Эгамиз мазлумларнинг паноҳидир. Халқлар алғов–далғов бўлади, Шоҳликлар қулайди. Худонинг овози гулдирайди, ер эриб кетади. “Тўхтанг, билинг, Мен Худоман, Халқлар орасида Мен юксалгайман, Ер юзида Мен юксалгайман.” Овқат излаб, дайдиб юради, Агар тўймасалар, ириллайди. Жоним ёлғиз Худога мунтазирдир, Нажот менга Худодан келади. Эй Эгам, менинг қудратим, қўрғонимсан, Кулфат кунида паноҳимсан. Дунёнинг тўрт бурчагидан халқлар Сенинг олдингга келиб, айтади: “Аждодларимизнинг сохта бутларидан бўлак ҳеч нарсаси йўқ эди, Бу бетайин бутларидан фойда бўлмаган эди. Азалдан бизга ваъда бергандай, Муқаддас пайғамбарлари орқали айтгандай, Қули Довуд хонадонидан Бизга қудратли Нажоткорни юборди. Исо яна шундай дейди: “Умидим Худодадир”, сўнг яна айтади: “Худо берган фарзандларим билан бирга Мен шу ердаман!”
Выбор основного перевода