Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Омиз ўғли Ишаёга ваҳийда Яҳудо ва Қуддус ҳақида аён бўлган башорат. Шундай кунлар келадики, Эгамизнинг уйи турган тоғ Тоғларнинг энг юксаги бўлиб, қарор топади. Бу тоғ ҳаммасидан ҳам баланд бўлади, Ҳамма халқлар у ерга дарёдай оқиб келади. Кўплаб эллар келади, Улар шундай деб айтади: “Қани, юринглар! Чиқайлик Эгамизнинг тоғига! Қани, юринглар! Борайлик Ёқубнинг Худоси уйига! Токи У бизга ўргатсин Ўзининг йўлларини, Токи юрайлик бизлар Унинг сўқмоқларидан.” Ахир, Эгамизнинг каломи келиб чиқар Қуддусдан, Ҳа, Худонинг таълимоти келиб чиқар Сиондан. Эгамиз ҳукм қилади халқларнинг орасида, Ажрим қилади кўп миллатлар орасида. Қиличларини айлантиришади омочга, Найзаларини эса ток қайчиларига. Қилич кўтармайди бир–бирига халқлар, Ҳеч қачон жанг қилмайди улар. Эй Ёқуб насли! Келинглар, Эгамизнинг нурида юрайлик. Эй Ёқуб хонадони! Халқингизнинг йўлларини сиз тарк этдингиз! Бу юрт шарқдан келган башоратгўйларга, Филистлар юртига ўхшаб фолбинларга тўла. Улар бегона халқлар билан ҳамтовоқ бўлдилар. Қаранг, Ёқуб хонадони тўла кумуш, олтинга, Чек–чегараси йўқ хазиналарининг, Уларнинг юрти тўладир отларга, Чек–чегараси йўқ жанг араваларининг. Уларнинг юрти тўла беҳуда бутларга! Улар таъзим этарлар Қўлларининг ижодига, Ўзлари ясаб, яратганларга. Эвоҳ, мана инсон паст бўлди, Шу тариқа одамзод тиз чўктирилди, Уларнинг қаддини кўтарма, эй Эгам! Эгамдан қўрқиб қочинглар, Қоянинг ичига кириб олинглар, Тупроқ остига яширининглар, Эгамнинг улуғворлиги буюкдир! Ҳа, инсоннинг мағрурлиги ерга урилади, Одамзоднинг манманлиги йўқ қилинади, Ёлғиз Худо ўша куни юксалади. Зотан, Сарвари Оламнинг бир куни бор, Қарши чиқар У жамики кибор, кеккайганларга. Ўша мағрурларга қарши бўлар, Уларнинг ҳар бирини ерга урар. Ҳа, ерга урилади ўша одамзод фахри, Паст бўлади инсоннинг юксаклиги! Ёлғиз Худо ўша куни юксалади! У Ўзининг қудратини кўрсатди, Юраги такаббурларни тўзғитиб ташлади.
Выбор основного перевода