Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизга қарши турганлар парча–парча бўлажак, Худойи Таоло уларга қарши осмонни гумбурлатажак. Бутун оламни Эгамиз ҳукм қилажак, Ўзи мой суртиб танлаган шоҳига куч ато этиб, Унинг қувватини оширажак.” Ундан кейин гулдурос эшитилади, Худо Ўзининг улуғвор овози билан гумбурлаган садо чиқаради, Унинг овози эшитилганда чақмоқ чақнайверади. Эгамизнинг овози сувлар узра эшитилади, Улуғвор Худо гулдираб садо беради. Ҳа, азим сувлар узра Эгамиз гулдираб садо беради. Сенинг таҳдидларингдан сувлар чекинар, Сен гумбурлатган садодан улар қочар. Эгамиз Ўз улуғвор овозини эшиттиради. Ҳа, қўлининг зарбаси оғирдир. Унинг кучли ғазаби, ямламай ютай деган оловга ўхшайди. Ҳа, Унинг ғазаби бўрону довул, момақалдироқ кабидир.
Выбор основного перевода