27
Биз бу қурбонгоҳни сиз билан бизнинг орамизда, биздан кейинги авлодлар орасида гувоҳ бўлсин, деб қурдик. Биз ҳам, сизлар қатори, Эгамизнинг Муқаддас чодири олдида Эгамизга сажда қилиб, ўша ерда куйдириладиган қурбонликлар, дон назрлари ва тинчлик қурбонликлари келтиришга ҳақли эканимизни мана шу қурбонгоҳ кўрсатади. Шунда сизларнинг авлодларингиз бизнинг авлодларимизга ҳеч қачон: “Эгамизда сизларнинг ҳақингиз йўқ”, — демайди.