Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У суянган Қоям, Унинг ишлари комил, Ҳамма йўллари адолатлидир. Худо садоқатлидир, Унда ёлғон йўқ, У ҳақ ва одилдир. Ҳа, Худодир менинг қоям, Унда паноҳ топаман. Удир менинг қалқоним, қудратли нажоткорим, Қўрғониму бошпанам. Халоскорим, зулмдан мени Сен қутқарасан! Сенда паноҳ топганларнинг ҳаммаси севинсин, То абад шодликдан улар куйласин. Уларни Сен ҳимоя қилганинг учун, Сени севганлар севинч ила жўшсин. Эгамиз айтмоқда: “Муҳтож эзилиб кетди, Бечора нола қилди. Энди қўзғаламан, Ўзлари интилган нажотга етказаман.” Жонимиз Эгамизга мунтазирдир, У бизнинг мададкоримиз, қалқонимиздир. Содиқ севгинг ила, эй Худойим, менга мадад берасан, Кўзларимга душманларим мағлубиятини кўрсатасан. Худонинг ҳар бир сўзи ҳақиқатдир, Ўзи эса Унга умид боғлаганнинг қалқони. Осмондаги Отангиз баркамол бўлгани каби, сизлар ҳам баркамол бўлинглар.
Выбор основного перевода