Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Эзра халққа деди: “Энди уйларингизга қайтиб боринглар, ёғли таомлар еб, ширин шароб ичинглар. Ҳеч нарса тайёрламаганларга таомларингиздан беринглар. Бугунги кун Раббимизга бағишланган муқаддас кундир. Бугун қайғурманглар, ахир, Эгамиз туфайли топган севинчингиз нажот қўрғонингиздир.” Левилар ҳам жамики халққа: “Хотиржам бўлинглар, қайғуга ботманглар, чунки бу кун муқаддасдир”, деб тасалли бердилар. Жамики халқ Тавротдан эшитган сўзларини англаб тушунганлари учун еб–ичгани, таом улашиб, катта хурсандчилик қилгани уйларига кетишди.
Выбор основного перевода