Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У одамлар эса бизга кўп яхши муносабатда бўлишган эди. Даштда улар билан қолган пайтларимизда бизни ҳеч хафа қилишмасди, бирор нарсамиз ҳам йўқолмасди. Довуд шу гапларни айтаётган экан: — Бу одамнинг даштдаги мол–ҳолини беҳудага қўриқлабман–да. Унинг қўтонидан бирор қўй йўқолмади–ю, оқибатда у менинг яхшилигимга ёмонлик билан жавоб қайтарди. Икки йилдан кейин Абсалом шоҳнинг ҳамма ўғилларини Баал–Хазорга зиёфатга таклиф қилди. Баал–Хазор Эфрайим шаҳри яқинида бўлиб, бу ерда Абсалом қўйларининг жунини қирқтираётган эди. Абсалом шоҳнинг ҳузурига келиб: — Қўйларимнинг жунини қирқтиряпман, марҳамат қилиб, шоҳ аъёнлари билан бирга мен, қулингизга ҳамроҳ бўлсинлар, — деди.
Выбор основного перевода