Шунда “Ўттиз қаҳрамон”нинг сардори Эмосайни Худонинг Руҳи қамраб олди ва Эмосай гапира бошлади: “Биз сизникимиз, эй Довуд! Сиз томондамиз, эй Эссай ўғли! Омон бўлинг, илойим омон бўлинг! Сизга ёрдам берганлар ҳам омон бўлсин! Сизни қўллаган Худойингизнинг Ўзидир.” Довуд уларни жангчилари қаторига қўшиб, лашкарининг сардорлари қилиб тайинлади.
Агар у муносиб хонадон бўлса, сиз тилаган тинчлик ўша хонадонда қолади. Агарда номуносиб бўлса, тилаган тинчлигингиз ўзингизга қайтиб келади.
Бирор хонадонга кирганларингизда, аввало: «Хонадонингизда тинчлик–омонлик бўлсин», деб айтинглар.