Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ривқо ҳам Исҳоқни кўрди ва дарров туядан тушди. Тўйдан кейин қиз Ўтниёлга: “Келинг, отамдан бир дала сўраб олайлик”, деб туриб олди. Холиб эшакдан тушаётган қизига: “Ҳа, қизим, бирон–бир истагинг борми?” — деб сўради. Рут ер ўпгудай бўлиб таъзим қилди–да, Бўазга шундай деди: — Нечун назарингизга тушиб, шунчалик меҳрингизга сазовор бўлдим? Мен ахир, келгинди бўлсам, сиз менга шу қадар эътибор беряпсиз. Бола кетиши биланоқ, Довуд тош орқасидан чиқиб келди ва юзи билан ерга мук тушиб, уч марта таъзим қилди. Иккала дўст бир–бирларини қучоқлаб, ўпиб, йиғлашди. Довуд Йўнатанга қараганда қаттиқроқ йиғлади. Обигайл ўрнидан турди, боши ерга теккудай бўлиб таъзим қилди–да: — Мен тўрамга хизмат қилмоққа ва тўрамнинг хизматкорлари оёқларини ювишга тайёрман, — деб жавоб берди.
Выбор основного перевода