Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Менинг хоҳиш–иродамни амалга оширадиган садоқатли бир руҳонийни Ўзим учун тайин этаман, у кўнглимдагидай хизмат қилади. Унинг авлодини боқий қиламан, Мен мой суртиб танлаган шоҳ олдида у умр бўйи хизмат қилади. Бир кун Шоул Довудга деди: — Тўнғич қизим Меравни сенга бераман. Фақат довюрак бўлиб, мен учун Эгамизнинг урушларига бош бўл. Шоул: “Довуд менинг қўлим билан эмас, Филистларнинг қўли билан ўлдирилсин”, деб ўйларди. Халқим Исроилга илк ҳакамларни тайинлаганимдан буён виждонсиз одамлар бу халқимни эзиб келдилар. Энди халқим Исроил учун бир юрт тайин этиб, уларни ўша ерга ўтқазаман. Улар ўз юртида истиқомат қилишади, бошқа беҳаловат бўлишмайди. Сени ҳамма ғанимларингдан тинч–омон сақлайман. Мен, Эганг, сен учун бир хонадон яратаман, деб айтмоқдаман. Эй Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам! Бу қулингга, сенинг хонадонингни барпо этаман, деб аён этгансан! Шу сабабдан бу қулинг Сенга шундай деб ибодат қилишга журъат этди. Агар қулим Довудга ўхшаб айтганларимга итоат қилсанг — йўлларимдан юрсанг, олдимда тўғри ишлар қилсанг, фармон ва амрларимга риоя қилсанг, Мен сен билан бўламан. Исроилни сенга бериб, Довудга қилганимдай, хонадонинг ҳукмронлигини ўзингдан кейин ҳам давом эттираман.
Выбор основного перевода