Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд ва унинг одамлари бориб, икки юзта Филистни ўлдирди. Довуд ўлдирилган Филистларнинг суннат терисини битта ҳам қолдирмай, шоҳга келтириб бериб, шоҳнинг куёви деган номга муносиб ишларни бажарди. Шундан сўнг Шоул қизи Михални Довудга турмушга берди. Довуд шундай жавоб жўнатди: “Яхши, сен билан аҳд қиламан. Лекин битта шартим бор: мени кўргани келганингда, Шоулнинг қизи, хотиним Михални ҳам олиб кел. Акс ҳолда, мени кўра олмайсан.” Довуд Ишбоситга ҳам элчилар орқали шу хабарни жўнатди: “Хотиним Михални ўзимга қайтариб бер. Мен уни юзта Филистнинг суннат териси эвазига олган эдим.” Ишбосит Михалнинг эри Палти ҳузурига одамлар жўнатиб, Михални олдириб келди. Палти Лайиш деганнинг ўғли эди. Эри йўл бўйи йиғлай–йиғлай Бохурим шаҳригача Михалга эргашиб борди. Кейин Абнур унга: — Орқангга қайт! — деди. Палти қайтиб кетди. Фарёд қилинг, эй Галим аҳли! Эшит, эй Лайшо! Эй шўрлик Онотўт!
Выбор основного перевода