Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан сўнг Ривқо ва унинг чўрилари туяларга миниб, Иброҳимнинг қулбошиси билан жўнашга тайёр бўлишди. Ҳаммалари йўлга тушишди. Бу вақтда Исҳоқ Нагав чўлида, Бэр–Лахай–Руй қудуғи ёнида яшаётган эди. Исҳоқ кечқурун сайр қилиш учун ташқарига чиққан эди. Бир пайт у туялар келаётганини кўрди. Ривқо ҳам Исҳоқни кўрди ва дарров туядан тушди. — Ҳув ана, бир одам дала бўйлаб биз томонга келяпти, ким у? — деб сўради Ривқо қулбошидан. — Менинг хўжайиним, — деб жавоб берди қулбоши. Ривқо рўмолини олиб, юзини беркитди. Қулбоши ҳамма қилган ишларини Исҳоққа айтиб берди. Шундай қилиб, Исҳоқ Ривқони онаси Сора яшаган чодирга олиб келди. У Ривқога уйланди. Исҳоқ уни жуда севарди. Шу тариқа Исҳоқ онасининг ўлимидан сўнг тасалли топди.
Выбор основного перевода