Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд Зайтун тоғининг нариги томонига ошиб ўтаётганда, Мефибоситнинг хизматкори Зибахга дуч келиб қолди. Зибах эгарланган иккита эшак устига икки юзта нон, юз ҳовуч майиз, юз ҳовуч ҳўл мева ва бир меш шароб юклаб олган эди. Шимолдаги Иссахор, Забулун ва Нафтали қабилаларининг олис ҳудудларидан ҳам одамлар келишган эди. Улар эшак, туя, хачир, ҳўкизларга бир талай ун, анжир қоқи, майиз, шароб, зайтун мойи каби егуликлар ортиб, олиб келишган эди. Булардан ташқари, кўплаб мол ва қўйларни етаклаб келишганди. Ҳа, бутун Исроилда хурсандчилик ҳукмрон эди.
Выбор основного перевода