Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Хўжайиним Иброҳимнинг Худоси — Эгамга ҳамду санолар бўлсин. Эгам хўжайинимга содиқ қолиб, марҳаматини дариғ тутмабди. Эгам мени тўппа–тўғри хўжайинимнинг қариндошлари олдига бошлаб келибди. Исроил шоҳи кимнинг пайига тушган, ахир? Сиз кимни таъқиб қиляпсиз? Ўлган итдай ёки бургадай арзимас бўлган меними? Энди, тўрам, Эгамиз сизнинг қон тўкишингизга, ўз қўлингиз билан қасос олмоғингизга изн бермаган. Худо шоҳид! Тўғрисини айтай, ғанимларингиз, қолаверса, тўрамга қасд қилган ҳамманинг бошига Наволнинг куни тушсин. — Ақлингга балли, барака топ! Бугун мени қон тўкишдан, ўз қўлим билан ўч олишдан сақлаб қолдинг, бунинг учун сени Худо ёрлақасин. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз сенга ёмонлик қилишимнинг олдини олди. Агар сен мени тезда учратиб қолмаганингда, Худо ҳақи, кун чиққунча Наволга қарашли эркак зотидан бирортаси тирик қолмаган бўларди! Шоҳ яна Шимахга айтди: — Отам Довудга қилган ёмонликларингни ўзинг биласан, юрагингда муҳрланиб қолган. Қилган ёмонликларинг учун сенга Эгамиздан қайтсин! Улар чуқур қазийдилар, Аммо чоҳга ўзлари қулайдилар. Чунки Эгамиз уларни ҳимоя қилиб, золимларига Ўзи зулм қилади. “Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! У бизга ёрдамга келди, Ўз халқини асоратдан халос қилди.
Выбор основного перевода