Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сиз қаерда оламдан ўтсангиз, мен ҳам ўша ерда жон бериб, дафн қилинаман. Эгам мени не кўйга солса солсин, ҳатто ундан баттарроғини қилсин. Мени сиздан фақат ўлим ажрата олади. — Эгамиз сенга нималар деди? — сўради Элах. — Зинҳор мендан яшира кўрма. Эгамизнинг сенга айтган гапларидан бирортасини мендан яширсанг, Худо сени ёмон кўйга солсин, ҳатто ундан баттарроғини қилсин! Борди–ю, отам сени ўлдирмоқни ният қилган бўлса–ю, сени хабардор қилмасам, бехатар кетишингни таъминламасам, Эгам мени ёмон кўйга солсин, ҳатто ундан ҳам баттарроғини қилсин! Эгам, илгари отам билан бўлганидай, доимо сен билан бўлсин. Ана шу қилмишларинг эвазига хонадонингга балою офат келтираман. Хоҳ қул бўлсин, хоҳ озод бўлсин, Исроилдаги ҳар бир эркак уруғингни қириб юбораман. Хонадонингни, худди супуриндини битта қолдирмай улоқтиргандай, илдизидан қуритиб ташлайман.
Выбор основного перевода