Худо шоҳид! Шоулни ё Худо уради, ё унинг куни битиб оламдан ўтади, ёки жангда ҳалок бўлади.
Ерибом Абиё даврида олдинги қудратини тиклай олмади. Эгамиз шоҳ Ерибомнинг жонини олиб, уни ҳалок қилди.
Ҳирод Худони шарафламагани учун ўша заҳотиёқ Эгамизнинг фариштаси уни урди. Ҳирод қуртларга емиш бўлиб оламдан ўтди.