Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Халқинг Исроилга ўхшаши йўқ! Эй Худойим, бошқа қайси халқни Сен қулликдан халос қилиб, Ўзингнинг халқинг қилдинг?! Сен Ўз халқингни Мисрдан олиб чиқиб, бутун оламга шуҳратингни ёйдинг. Буюк ва ажойиб ишларинг орқали халқинг олдидан бегона халқлару худоларни қувдинг. Ҳар доим Исроил халқи орасидан маскан қиламан, халқим Исроилни асло тарк этмайман. Худо бизнинг паноҳимиз, қудратимиздир, Кулфатда қолганимизда доим мададкоримиздир. Эгамиз Ўзига ёлворганларнинг ёнидадир, Чин дилдан илтижо қилганларнинг ёнидадир. Эгангиз ёнингизда экан, Унга интилинг, У яқинингизда экан, Уни чақиринг!
Выбор основного перевода