Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен, Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатидан фарзандлари, набиралари ва чеваралари ҳам қочиб қутулмайди. Эгамизнинг улуғворлиги тоғ чўққисида ловуллаётган аланга каби, Исроил халқи кўзи ўнгида зоҳир бўлиб турарди. Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен, Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатидан фарзандлари, набиралари ва чеваралари ҳам қочиб қутулмайди. Бегона худоларга, атрофингиздаги халқларнинг худоларига эргашманглар. Ахир, орангиздаги Эгангиз Худо сизнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худодир. У ғазабланиб, сизларни ер юзидан йўқотиб юборади. Бугун шуни билиб қўйингларки, Эгангиз Худо ямламай ютадиган оловдай сизларнинг олдингизда боради. Худо Оноқ авлодини мағлуб қилиб, сизларга итоат эттиради. Шунда Эгамиз берган ваъдага кўра, уларни бир лаҳзада қувиб, йўқ қиласизлар. Шунда Сарвари Оламнинг Ўзи менга шундай деди: “Бу гуноҳларингиз кечирилмас ўлгунингизгача.” Ҳа, буни Сарвари Олам — Раббий айтмоқда. Мен Эгангизман! Менинг номим шудир! Мен шуҳратимни бировга бермайман, Ўзимга муносиб бўлган ҳамду санони Бутлар билан баҳам кўрмайман. Эгамизнинг ғазаб кунида Кумуш ҳам, олтин ҳам уларга нажот бермайди. Эгамизнинг рашк ўти Бутун дунёни куйдириб ташлайди. Ҳа, ер юзида яшаган ҳаммани Эгамиз даҳшатли тарзда йўқ қилади. Ахир, бизнинг Худойимиз ямламай ютадиган оловдир.
Выбор основного перевода