Сизлар левиларга берадиган шаҳарларингизнинг олтитаси паноҳ шаҳарлар бўлсин. Бирортангиз бехосдан одам ўлдириб қўйсангиз, ўша шаҳарларнинг бирига қочиб боришингиз мумкин. Бу олтита шаҳардан ташқари, левиларга яна қирқ иккита шаҳар беринглар.
Учта шаҳарни Иордан дарёсининг шарқ томонидан, қолган учтасини Канъон юртидан танланглар.