Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизларга қарши бўлган халқларни Мендан қўрқадиган қиламан. Сизларга қарши жанг қиладиган халқларни саросимага соламан. Душманларингизнинг ҳаммасини олдингиздан қочираман. Мен Хив, Канъон ва Хет халқларини ваҳимага соламан–да, олдингиздан қувиб юбораман. Эгангиз Худо сизларни эгалик қиладиган юртингизга олиб киради. Ўшанда У олдингиздан Хет, Гиргош, Амор, Канъон, Париз, Хив, Ёбус каби еттита халқни ҳайдайди. Улар сизлардан кўра, кўпроқ ва қудратлироқдир. Қулоқ сол, эй Исроил! Бугун Иордан дарёсининг нариги томонига ўтасизлар. Ўзларингиздан кўпроқ ва кучлироқ бўлган халқларнинг ерларини мулк қилиб оласизлар. Уларнинг улкан шаҳарлари осмонўпар деворлар билан ўралган. Эгангиз Худо уларни сизларнинг олдингиздан ҳайдаганда, ўзингизча: “Эгам солиҳлигим учун бу ерни менга берди”, деб айтманглар. Бу халқлар фосиқ бўлгани учун Эгамиз уларни сизларнинг олдингиздан ҳайдаяпти. Сизлар солиҳлигингиз учун, юрагингиз тўғри бўлгани учун уларнинг ерига бориб эгалик қилмаяпсизлар. Йўқ! Бу халқларнинг фосиқлиги туфайли Эгангиз Худо уларни олдингиздан ҳайдаяпти. Шу йўл билан оталарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга Эгангиз онт ичиб берган ваъдасини бажаради. Эгамиз бу юртдаги халқларнинг ҳаммасини сизларнинг олдингиздан ҳайдайди. Сизлар ўзингиздан кўпроқ ва қудратлироқ халқларнинг юртларини эгаллаб оласиз. Сизлар Эгангиз Худонинг бошчилигида Иорданнинг нариги томонига ўтасизлар. Эгангиз у ерда яшайдиган халқларни йўқ қилади. Сизлар уларнинг юртига эгалик қиласизлар. Эгамизнинг ваъдасига кўра, Ёшуа сизларнинг йўлбошчингиз бўлади.
Выбор основного перевода