Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Амрларимни битта қолдирмай бажаринг. Мен Эгангизман. Мен, Эгангиз Худо, амр этганимдек, ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда Мен сизларга бераётган юртда умрингиз узоқ бўлиб, бахтиёр яшайсиз. Қанийди, уларнинг юраклари ҳар доим шундай бўлса, Мендан қўрқиб, амрларимни бажаришса! Шунда ўзлари ҳам, фарзандлари ҳам то абад бахтли бўлишарди. Эгангиз Худо амр этган йўлдан юринглар. Шунда яшайсизлар, бахтли бўласизлар, мулк қилиб оладиган юртда узоқ умр кўрасизлар. Мен сизларга берадиган фармон ва амрларга ўзларингиз, фарзандларингиз ва набираларингиз, ҳаммангиз риоя қилинглар. Бир умр Эгангиз Худодан қўрқинглар, шунда умрингиз узоқ бўлади. Эй Исроил халқи, қулоқ солинг, буларни битта қолдирмай бажаринг. Шунда ота–боболарингизнинг Худоси — Эгангиз берган ваъдага кўра, сут ва асал оқиб ётган юртда кўпаясизлар, бахтиёр бўласизлар. Эгамиз ота–боболарингизга ва уларнинг авлодига қасам ичиб, ваъда берган сут ва асал оқиб ётган юртда узоқ яшайсизлар. Сизлар ҳам, фарзандларингиз ҳам, қонни истеъмол қилманглар, шунда бахтиёр бўласизлар. Эгамизнинг олдида маъқул иш қилган бўласизлар. Мен бераётган бу амрларни битта қолдирмай бажаринглар. Шунда ўзларингиз ҳам, сизлардан кейинги фарзандларингиз ҳам то абад бахтли бўласизлар. Негаки, Эгангиз Худонинг олдида тўғри, яхши ишларни қилган бўласизлар. Ўзингизга фақат полапонларини олишингиз мумкин, онасини эса қўйиб юборинг. Шунда бахтиёр бўлиб, умрингиз узоқ бўлади. Ахир, Худо шундай амр қилган: “Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда ер юзида умрингиз узоқ бўлиб, бахтиёр яшайсиз.” Ваъда қўшиб берилган биринчи амр ўша амрдир. Ахир, Худо шундай амр қилган: “Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда ер юзида умрингиз узоқ бўлиб, бахтиёр яшайсиз.” Ваъда қўшиб берилган биринчи амр ўша амрдир.
Выбор основного перевода