Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан сўнг Мусо халққа деди: “Бугун Абиб ойида сизлар Миср юртидан чиқиб кетяпсизлар. Хамиртуруш қўшилган нонни еманглар. Бу кунни асло эсларингиздан чиқарманглар. Зеро, Эгамиз Ўз қудрати билан сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиқди. Бу байрам гўё қўлингиздаги ёки пешанангиздаги бир белгидай бўлади. Эгамиз сизларни Мисрдан Ўз қудрати билан олиб чиққанини бу байрам эслатиб туради. Эгамизнинг таълимотини болаларингизга ўргатишингиз учун байрамни нишонланглар. Келажакда фарзандларингиз сиздан: — Бу удумнинг маъноси нима? — деб сўрашганда шундай жавоб беринглар: — Эгамиз бизни Мисрдаги қулликдан қудратли қўли билан олиб чиққан. Эгамиз Мусога деди: — Мен сизлар билан бораман. Сизларга тинчлик ато қиламан. Аммо Эгамиз фақатгина ота–боболарингизга қаттиқ муҳаббат қўйди. Мана бугун кўриб турганингиздай, уларнинг авлодини, сизларни барча халқлар орасидан танлаб олди. Улар қийналганларида, У ҳам азоб чекди, Эгамизнинг фариштаси уларни қутқарди. Севгиси, шафқати туфайли Унинг Ўзи уларни қутқарди. Эгамиз уларни кўтариб, азалдан опичлаб юрарди.
Выбор основного перевода