Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Эгамиз Мусога айтди: — Тоққа, Менинг олдимга чиқиб, шу ерда тур. Мен сенга амр ва қонунлар ёзилган иккита тош лавҳани бераман. Бу амр ва қонунларни халқ ўргансин деб ёздим. Шундай қилиб, Худо Синай тоғида Мусо билан гапини тугатиб, унга иккита тош лавҳани берди. Лавҳаларга битилган аҳднинг амр ва қонунларини Худонинг Ўзи ёзган эди. Мусо ўша ерда Эгамизнинг ҳузурида емай–ичмай, қирқ кечаю қирқ кундуз бўлди. Эгамиз иккита тош лавҳага аҳд сўзларини — ўнта амрни ёзди. Мен тош лавҳаларни, яъни Эгамиз сизлар билан қилган аҳд лавҳаларини олгани тоққа чиқдим. Қирқ кечаю қирқ кундуз тоғда бўлдим, у ерда на нон едим, на сув ичдим. Қирқ кечаю қирқ кундуздан кейин Эгамиз менга аҳд сўзлари ёзилган иккита тош лавҳани берди.
Выбор основного перевода