Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизларни эса халқлар орасига тарқатиб юбораман, қиличимни яланғочлаб сизларни таъқиб қиламан. Юртингиз ҳувиллаб қолади, шаҳарларингиз харобазорга айланади. Сизлар осмондаги юлдузлар каби кўп эдингизлар, аммо Эгангиз Худога қулоқ солмаганингиз учун саноқли бўлиб қоласизлар. Эгамиз сизларни дунёнинг у четидан бу четигача ҳамма халқлар орасига тарқатиб юборади. У ерда ўзларингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмаган, тош ва ёғочдан ясалган бошқа худоларга хизмат қиласизлар. Ёлвораман, қулинг Мусога берган ваъдангни ёдингда тут. Ахир, Сен шундай дегансан: «Агар сизлар Менга содиқ бўлмасангизлар, Мен сизларни халқлар орасига тарқатиб юбораман. Халқларнинг худолари эса кумуш, олтиндан, Инсон қўлларининг маҳсулидир. Бутларнинг оғизлари бор, сўзлай олмаслар, Кўзлари бор, кўра олмаслар. Уларнинг қулоқлари бор, эшита олмаслар, Бурунлари бор, ҳидлай олмаслар. Уларнинг қўллари бор, сеза олмаслар, Оёқлари бор, юра олмаслар, Бўғизларидан овоз чиқара олмаслар. Бут ясайдиганларнинг ҳаммаси ҳеч нарсадайдир. Хуш кўрган бутлари ҳеч фойда келтирмайди. Ўша бутларнинг гувоҳлари кўр, жоҳилдир. Шунинг учун улар шарманда бўлиб қолади! Ўша худосини опичлаб олиб кетадилар, Уни жойига ўрнатиб, турғизиб қўядилар. У жойидан қимирламай тураверади. Кимдир унга ёлворганда, жавоб бермайди, Машаққатидан халос қила олмайди. Эй Исроил халқи, Мен сизларни халқлар орасига тарқатиб ташлаганимда, бошқа юртларга қувиб юборганимда, Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.
Выбор основного перевода