Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо амр этган йўлдан юринглар. Шунда яшайсизлар, бахтли бўласизлар, мулк қилиб оладиган юртда узоқ умр кўрасизлар. Бугун мен сизларга бераётган амрларни битта қолдирмай бажаринглар, шунда яшайсизлар, кўпаясизлар. Эгамиз ота–боболарингизга қасам ичиб, бераман, деб ваъда қилган юртга кирасизлар. Ўша юртни мулк қилиб оласизлар. Адолатга, фақат адолатга эргашинг. Шунда яшайсизлар, Эгангиз Худо берадиган юртга эгалик қиласизлар. Мен бугун сизларга: “Эгангиз Худони севинг, Унинг йўлидан юринг, Унинг амрларига, фармонларига, қонун–қоидаларига риоя қилинг”, деб буюряпман. Шунда сизлар яшайсизлар, кўпаясизлар, мулк қилиб оладиган юртингизда Эгангиз Худо сизларга барака беради. Бугун мен сизларга ҳаётни ёки ўлимни, баракаларни ёки лаънатларни танлаш имкониятини бердим. Бунга еру осмонни гувоҳ қилиб чақирдим. Ҳаётни танланг, шунда ўзларингиз ҳам, авлодларингиз ҳам яшайсизлар. У ерда уларга фармонларимни бердим, қонун–қоидаларимни билдирдим. Зотан, қонун–қоидаларимга риоя қилган ҳар қандай киши яшайди.
Выбор основного перевода