Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бугун мен сизларга ҳаётни ёки ўлимни, баракаларни ёки лаънатларни танлаш имкониятини бердим. Бунга еру осмонни гувоҳ қилиб чақирдим. Ҳаётни танланг, шунда ўзларингиз ҳам, авлодларингиз ҳам яшайсизлар. Эгангиз Худони севинг, Унга қулоқ солинг. Унга содиқ бўлинг, чунки У сизнинг ҳаётингиздир. Эгамиз ота–боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ, Ёқубга қасам ичиб бераман деган юртда сизнинг умрингизни узоқ қилади. уларга шундай деди: — Бугун мен сизларни огоҳлантириб, айтган сўзларнинг ҳаммасини юрагингизда сақланг. Болаларингизга ҳам буюринг, мана шу қонуннинг сўзларини битта қолдирмай бажаришсин. Бу шунчаки қуруқ сўзлар эмас, балки сизларнинг ҳаётингиздир. Мана шу сўзлар туфайли сизлар мулк қилиб оладиган Иорданнинг нариги томонидаги юртда узоқ яшайсизлар. Худо одамзодга шундай деди: «Мен, Раббингиздан қўрқиш доноликдир, Фосиқликдан юз ўгириш идрокдандир.»” Эгамиздан қўрқиш доноликнинг бошидир, Бундай йўл тутганларнинг ақли расодир, Унинг ҳамду санолари то абад давом этади. Эгамиздан қўрқиш доноликнинг бошидир, Муқаддас Худони билиш идрокдир.
Выбор основного перевода