Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен бошингизга кулфат соламан, сизларни тузалмас касалликка дучор қиламан, иситмангизни чиқариб, кўзингизнинг нурини оламан, жонингизни изтиробга соламан. Эккан уруғларингиз беҳудага кетар, чунки ҳосилингиз ғанимларга насиб этар. Ғанимларингиз юртида омон қолганларингизнинг юрагига ваҳима соламан. Сизлар ҳилпираётган баргнинг овозидан даҳшатга тушасизлар. Қиличдан қочгандай қочасизлар. Ҳеч ким сизни таъқиб қилмаса ҳам, қочиб йиқиласизлар. Улар сендан: «Нега хўрсиняпсан?» деб сўрашганда, уларга шундай жавоб бер: «Нохуш бир хабар эшитдим. У амалга ошганда, одамларнинг юраги орқага тортиб кетади, қўлларида мадор қолмайди, руҳи тушади, иштонлари ҳўл бўлади. Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мана ўша вақт яқинлашиб қолди! У албатта амалга ошади.»” Душманлар уларни асирликка олиб кетишса ҳам, Қиличга амр бериб, ҳаммасини қириб ташлайман. Уларга яхшилик эмас, ёмонлик келтиришга қарор қилдим.”
Выбор основного перевода