Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Иброҳимга, Исҳоққа ва Ёқубга Мен Қодир Худо бўлиб Ўзимни зоҳир қилдим. Аммо уларга Мен, уларнинг Эгаси деб танилмаган эдим. Унинг номи улуғ, ҳайбатлидир! Ҳамма Уни мадҳ қилсин, Зеро, муқаддасдир У! Исроил халқи Мен бунёд этган фарзандларини кўрганда Улар Менинг номимни муқаддас деб билади, Мени — Ёқуб наслининг Худосини муқаддас деб тан олади. Ҳа, Мен, Исроил Худосининг ҳузурида ҳайратда туради. — Лаънатисизлар! Подангиздаги бир қўчқорни Мен, Раббийга атаб қўйгансизлар–у, лекин ўрнига нуқсонли жониворни қурбонлик қиляпсизлар. Мен буюк Шоҳман, — дейди Сарвари Олам. — Менинг номим халқлар орасида иззат–икром билан тилга олинар.
Выбор основного перевода