Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Узоқдаги халқларга Эгам белги беради, Ернинг четидаги халқларга ишора юборади. Ана, улар келаётир бу ерга тез, шиддат ила! Сизлар тилларини тушунмайдиган, Гапларини англамайдиган, Ўша такаббур халқни энди кўрмайсиз! Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, Мен олисдаги бир халқни қўзғатаман. Уларни сизга қарши юбораман. Улар кучли, қадимги бир халқдир. Бу халқнинг тилини сизлар билмайсизлар, Уларнинг гапларини тушунмайсизлар. Эгамиз шундай демоқда: “Ана, шимолдаги юртдан оломон келмоқда, Дунёнинг четидан буюк бир халқ қўзғалмоқда. Эгамиз шундай демоқда: “Қаранглар! Душман бургут сингари, Мўабга ҳужум қилмоқда, Қанот кериб Мўаб узра парвоз этмоқда. Уларнинг отлари қоплондан чаққон, кечаси изғийдиган бўрилардан хавфли. Отлиқлари узоқдан отларини елдириб келишади, ўлжасига ташланадиган бургут каби учиб келишади.
Выбор основного перевода