Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунинг учун уларнинг хотинларини бошқаларга бераман, Далаларини босқинчиларга топшираман. Зотан, уларнинг кичигидан тортиб, каттасигача Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбаридан тортиб, руҳонийсигача — Ҳаммаси товламачилик қилишади. Менинг халқим буғдой экди, Аммо тикан ўриб олди, Зўр бериб ишлади, Аммо ҳеч нарсага эришмади. Қаттиқ қаҳрим уларнинг ҳосилини нобуд қилди. Улар ҳосилсиз қолиб, шарманда бўлишди.” Камбағалнинг буғдойидан катта солиқ олиб, бечорани эзасизлар. Шундай экан, йўнилган тошдан қурган уйларингизда яшамайсизлар. Барпо қилган гўзал узумзорларингиз маҳсулидан шароб ичмайсизлар. Улар уйлар қуришади, Аммо уйларида яшаш уларга насиб этмайди. Узумзорлар барпо қилишади, Аммо шаробидан ичишолмайди. Бойликлари талон–тарож қилинади, Қурган уйлари бузиб ташланади.”
Выбор основного перевода