Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда кул чангга айланиб, бутун Мисрни чанг қоплайди. Кул бутун юртдаги инсонларнинг, ҳайвонларнинг танасига яллиғланган чипқон чиқаради. букур, пакана, кўзида нуқсони бор, йиринглаган яралари ёки қўтири бор, мояги эзилган одам қурбонгоҳнинг яқинига бормасин. Сизларни ваҳимага туширадиган барча Миср хасталикларини бошингизга солади, улардан ҳеч қачон шифо топмайсиз. Сизлар йўқ бўлгунингизча, Эгамиз мана шу қонун китобида ёзилмаган бошқа хасталигу офатларни ҳам бошингизга келтираверади. Мисрда бўлгани каби орангизга фалокат юбордим. Йигитларингизни қиличдан ўтказдим, Отларингизни душманларингизга бердим. Қароргоҳингиздаги жасадларнинг қўланса ҳиди билан Димоғингизни тўлдирдим. Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. —
Выбор основного перевода