Ўша юртда кўп яшайсизлар, болаларингиз, набираларингиз туғилади. Агар ўшанда йўлдан озсангиз, Эгангиз Худонинг олдида қабиҳлик қилиб, ўзингизга турли қиёфадаги бутларни ясасангиз, У ғазабланади.
Бугун сизларга қарши еру осмонни гувоҳ қиламан: агар менга итоатсизлик қилсангиз, юртдан тез орада бутунлай қирилиб кетасизлар. Иорданни кечиб, мулк қилиб оладиган юртда узоқ яшамайсизлар. Биттангиз қолмай ҳалок бўласизлар.