Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Жанубдаги саҳродан шимолдаги Лубнонгача, шарқдаги буюк Фурот дарёсидан ғарбдаги Ўрта ер денгизигача бўлган жойлар, Хет халқининг ҳамма ерлари сизнинг юртингиз бўлади. Шалманасар Исроил ерларига ҳужум қилиб, Самарияни уч йил қамал қилиб турди. Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойининг ўнинчи кунида Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусга қарши бутун лашкарини тортиб келиб, шаҳарни қамал қилди. Шаҳар девори атрофида қамал иншоотларини ясатди. Эй қуршовда яшаётганлар! Бор–будингизни йиғиштириб олинг. Зеро, Эгамиз шундай демоқда: “Мен сизларни Исроил юртидан улоқтириб ташлайман, Бошингизга кулфат ёғдираман, Токи сизлар буни сезинглар.” Бу кун Худонинг ғазаб кунидир. Ўша куни ҳамма азоб–уқубат чекади, Ҳамма ёқ вайронаю харобазорга айланади. Зимзиё зулмат куни бўлар ўша кун, Булут қоплаган тим қоронғи бўлар ўша кун! Мустаҳкам шаҳарлару баланд миноралар Ҳужум остида қолади, Бурғу овозию жангга даъват товушларини Ўша кун ўзида мужассам этади.
Выбор основного перевода