Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен юзимни сизларга қарши бураман, душманларингиз сизларни мағлуб этади. Ёвларингиз устингиздан ҳукмронлик қилади. Сизларни ҳеч ким таъқиб қилмаса ҳам тумтарақай бўлиб қочасизлар. Ҳеч ким сизни қувламаса ҳам, жонингизни ҳовучлаб қочасизлар, бир–бирингизга туртилиб йиқиласизлар. Ҳа, сизлар ғанимларингизга бас кела олмайсизлар. Сизларга ҳужум қилган душманларингизни Эгамиз мағлуб қилади. Улар сизларга бир томондан ҳужум қилиб келади, аммо етти томонга тумтарақай қочади. Ана, Эгаси Исроилни тарк этди, Суянган Қояси уларни душманга бериб қўйди. Акс ҳолда, бир киши Исроилнинг мингтасини таъқиб қила олармиди?! Икки киши Исроилнинг ўн мингтасини ҳайдай олармиди?! Шунинг учун Яҳудо ва Қуддусга Эгамиз Ўз қаҳрини сочди. Уларнинг аҳволидан ҳамма ёқасини ушлаб, даҳшату ваҳимага тушди. Сиз ўзингиз ҳам бундан хабардорсиз. Ҳизқиё ўғли Манаше Яҳудо шоҳлиги тахтида ўтириб, Қуддусда кўп қабиҳликлар қилган эди. Ўша қабиҳликлар туфайли дунёдаги барча шоҳликлар халқимдан ҳазар қиладиган бўлади.” Уларнинг бошига шундай кулфат соламанки, буни кўрган ер юзидаги барча халқлар даҳшатга тушади. Мен уларни тарқатиб юборган ҳамма жойда одамлар уларнинг устидан кулади, уларни мазах қилади, хор қилади, номини қарғишларда ишлатади. Охола ва Охолибога айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: сизларга қарши бир оломонни йиғиб келаман. Улар сизларни азоблаб, бор–йўғингизни тортиб оладилар.
Выбор основного перевода