Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар Менга қулоқ солмасангиз, Менинг амрларимни бажармасангиз, Эгангиз Худо сизларга ваъда қилган барча яхши нарсаларни рўёбга чиқарди. Агар Эгамизга итоат қилмасангиз, У сизларни огоҳлантириб айтган кулфатларни бошингизга солади. Оқибатда У сизларга берган мана шу ҳосилдор юртдан сизларни бутунлай йўқ қилиб ташлайди. Эвоҳ, Эгамиз Ўз режаларини амалга оширди, Ўз айтганларини битта қолдирмай бажарди. У азалдан огоҳлантириб келгандай Сизларни аёвсиз қириб ташлади. Ғанимларнинг қудратини юксалтирди, Аҳволингиздан душманларни хурсанд қилди. Сарвари Олам шундай дейди: “Эй руҳонийлар, энди сизларга амрим шудир: Менга қулоқ солинг. Чин юракдан номимни улуғланг. Акс ҳолда, устингизга лаънатлар ёғдираман, баракаларингизни лаънати қиламан. Дарвоқе, баракаларингизни лаънатлаб бўлдим ҳам, чунки биронтангиз огоҳимга эътибор бермадингиз.
Выбор основного перевода