Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизларни эса халқлар орасига тарқатиб юбораман, қиличимни яланғочлаб сизларни таъқиб қиламан. Юртингиз ҳувиллаб қолади, шаҳарларингиз харобазорга айланади. Эгамиз сизларни бошқа халқларнинг орасига тарқатиб юборади. Ўша халқлар орасида айримларингиз омон қоласизлар. У ерда инсон қўли билан ясалган ёғоч ва тош худоларга хизмат қиласизлар. У худолар кўролмайди, эшитолмайди, овқат ея олмайди, ҳид билмайди. Эгамиз сизларни ва устингиздан қўйган шоҳни ўзларингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмаган халқ олдига ҳайдаб боради. У ерда ёғоч ва тошдан ясалган бошқа худоларга хизмат қиласиз. Шунинг учун Мен сизларни бу ердан бошқа бир юртга улоқтириб юбораман. У юртни ўзингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмайдилар. У ерда сизлар кечаю кундуз бошқа худоларга хизмат қиласизлар. Энди Мен сизларга раҳм қилмайман.»” Зотан, халқим Мени тарк этди, бу ерни ҳаром қилди. Улар ўзлари билмаган, ота–боболари ҳам, Яҳудо шоҳлари ҳам билмаган бегона худоларга қурбонликлар куйдирдилар. Бу ерни бегуноҳ одамларнинг қонига тўлдирдилар. Баъзилари қиличдан ўтказилади, бошқалари барча юртларга асир қилиб олиб кетилади. Ғайрияҳудийларнинг давру даврони тугамагунча, улар Қуддусни оёқ ости қиладилар.
Выбор основного перевода