Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Зафаниё
1 2 3
Параллельные места
Яҳудо шоҳи Ёҳайихиннинг ўзи, онаси, хизматкорлари, лашкарбошилари, сарой аъёнлари Навухадназарга таслим бўлдилар. Бобил шоҳи ҳукмронлигининг саккизинчи йилида Ёҳайихин асирга олинди. Жамики Қуддус аҳолисини, бекларни, жасур сипоҳларни, ҳунармандларни, темирчиларни, ҳаммаси бўлиб ўн мингта одамни асир қилиб олиб кетди. Яҳудо халқининг энг қашшоқларидан бошқа ҳеч ким бу юртда қолмади. Зидқиёнинг кўзи олдида ўғилларини қатл қилиб, ўзининг кўзларини ўйиб олдилар. Кейин уни кишанлаб, Бобилга олиб кетдилар. Эй Ёқуб хонадони! Халқингизнинг йўлларини сиз тарк этдингиз! Бу юрт шарқдан келган башоратгўйларга, Филистлар юртига ўхшаб фолбинларга тўла. Улар бегона халқлар билан ҳамтовоқ бўлдилар. Ўша куни Эгамиз юқоридаги самовий кучларга, Пастдаги замин шоҳларига жазо беради. Ривлода Зидқиёнинг ўғилларини кўзи олдида ўлдирди, сўнг ҳамма Яҳудо аъёнларини қатл қилди. Сизнинг жозибангиз ўрилган сочлар, олтин тақинчоқлар, чиройли кийимлар каби ташқи зеб–зийнатдан иборат бўлмасин.
Зафаниё
1 2 3
Выбор основного перевода