Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Зафаниё
1 2 3
Параллельные места
Сен офатдан қочиб қутулсанг ҳам, Миср сенга чангалини солади, Пойтахти Нуф сенга қабр бўлади. Кумуш хазиналаринг янтоққа насиб бўлади, Хароба уйларингни тиканак ўт босади. Эгамиз шундай дейди: “Халқим тарозидан урган савдогарга ўхшайди, Фирибгарлик қилишни улар хўп яхши кўради. Эй денгиз қирғоғида яшаётган Филист халқи, Сенинг ҳолингга вой! Эй Канъондаги Филист юрти, Эгамиз сенга қарши шундай дейди: “Мен сени вайрон қиламан, Биронтангни ҳам тирик қолдирмайман.” Қуддус ва Яҳудодаги барча қозонлар Сарвари Оламга бағишланган бўлади. Шунда ким қурбонлик келтирмоқчи бўлса, қурбонлик гўштини шу қозонларда қайнатса бўлаверади. Ўша куни Менинг уйимда савдогарлар бошқа бўлмайди. Менга қаранглар, эй бойлар, бошингизга тушадиган фалокатлар учун ҳўнграб йиғланглар!
Зафаниё
1 2 3
Выбор основного перевода