Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Зафаниё
1 2 3
Параллельные места
Улар айтяпти: “Эгамиз кўрмас, Ёқубнинг Худоси эътибор бермас.” Эгамиз шундай демоқда: “Мана, Мен талай душманни юборяпман. Улар халқимни балиқчилар каби, тутиб оладилар. Ўша душманлар кетидан бошқаларини жўнатаман, улар овчилар каби, халқимни ҳар бир тоғда, ҳар бир тепаликда, қояларнинг жарликларида овлайдилар. Мен халқимнинг тутган ҳамма йўлларини кўриб турибман. Уларнинг ёвуз йўллари Мендан яширин эмас. Ҳамма гуноҳлари кўз ўнгимда. “Мўаб ёшлигидан бехатар ўсган, Тиндирилган шароб каби тинч яшаган. Гўё бир идишдан бошқасига қуйилмаган, Ҳеч қачон ўз юртидан сургун бўлмаган. Шу боис унинг таъми ўзгармаган, Муаттар ҳиди сақланиб қолган. Худо деди: “Эй инсон, Исроил оқсоқолларининг бутларга тўла қоронғи хонада нима қилаётганини кўрдингми? Улар шундай дейдилар: «Эгамиз бизни кўрмаяпти, У юртимизни тарк этган.»” Ўша бузуқ одамлар шундай дейдилар: «Ҳозир иморатлар солишнинг ҳожати йўқ. Бу шаҳар қозон кабидир, биз эса қозонда сақланган гўштдаймиз.» Эй Қуддусда роҳат–фароғатда яшаганлар, ҳолингизга вой! Эй Самария тоғида бехатар бўлганлар, ҳолингизга вой! Сизлар ўзларингизни энг сара халқнинг обрўли одамлари деб биласизлар, Бизга бош бўлинглар, деб Исроил халқи сизнинг олдингизга келади. Кармил чўққисида яшириниб олишса ҳам, Уларни овлаб, қўлга тушираман. Мендан қочиб, денгиз тубига бекиниб олишса ҳам, Денгиз илонига амр бериб чақтираман.
Зафаниё
1 2 3
Выбор основного перевода