Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Зафаниё
1 2 3
Параллельные места
Қиёмат кунида бойлик фойда бермайди, солиҳлик эса ўлимдан сақлайди. Кумушларини кўчага улоқтиришади, олтини ахлат каби бўлади. Менинг ғазаб кунимда кумушу олтини уларга нажот бера олмайди. Уларнинг нафсини қондирмайди, оч қоринларини тўйдирмайди. Ҳа, олтину кумуши Исроил халқининг бошига ҳалокат келтиради. Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки, Исроил атрофида яшаган халқлардан, хусусан, Эдом халқидан қаттиқ ғазабдаман. Чунки улар нафрат туйғусига берилиб, яйловларни талон–тарож қилиш учун юртимни қўлга киритдилар. Шунда ўзида йўқ хурсанд бўлдилар.» Эгамиз шундай демоқда: “Мен ер юзидаги ҳаммани Гард қолдирмай супуриб ташлайман. Ҳа, Мен одамлару ҳайвонларни, Кўкдаги қушлару Денгиздаги балиқларни супуриб ташлайман. Ўша ҳайвонлар тасвиридаги бутларни парчалайман. Улар қаторида фосиқларни ҳам йўқ қиламан, Ер юзидаги бутун инсон зотини Илдизидан қуритиб юбораман. — Эгамизнинг каломи шудир. — Эгамиз шундай демоқда: “Менинг келишимни кутинглар, Мен халқларга ҳамла қилиб, Уларни талон–тарож қиладиган кунни кутинглар. Мен қарор қилдим: халқларни йиғаман, Барча элларни тўплаб оламан. Уларнинг устига ғазабимни сочаман, Алангали қаҳримни уларга ёғдираман. Рашким ўти бутун дунёни куйдириб ташлайди.
Зафаниё
1 2 3
Выбор основного перевода