Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Зафаниё
1 2 3
Параллельные места
Зотан, Сарвари Оламнинг бир куни бор, Қарши чиқар У жамики кибор, кеккайганларга. Ўша мағрурларга қарши бўлар, Уларнинг ҳар бирини ерга урар. Қарши бўлар У барча юксак, мағрурларга! Ҳа, ўша Лубнон садрларию Башан эманларининг ҳаммасига. Қарши бўлар У ҳамма баланд тоғларга, Ҳамма юксак тепаликларга. Қарши бўлар У ҳар бир баланд минорага, Ҳар бир мустаҳкам қалъага. Вой жоним, адойи тамом бўлдим! Вой юрагим! Қинидан чиққудай бўляпти! Сукут сақлаб тура олмайман, Эшитяпман бурғу садоларини, Эшитяпман урушга даъватларни.
Зафаниё
1 2 3
Выбор основного перевода