Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Зафаниё
1 2 3
Параллельные места
Сўрадим: “Эй Раббий, қачонгача?” У айтди: “Шаҳарлар вайрон бўлиб, Кимсасиз қолгунларича, Хонадонларда бирон жон қолмай, Юрт тамом вайрон бўлгунча. Охири, Мен, Эгангиз, ҳаммани узоққа жўнатаман, Юртда эса кўплаб ташландиқ жойлар бўлади. Дунё тамом вайрон бўлади, Ер юзи ўлжага айланади. Ҳа, Эгамизнинг каломи шудир. Мен тоғлар учун фарёд қилиб, йиғлайман, Даштдаги яйловлар учун марсия айтаман, Чунки яйловларнинг ҳаммаси қуриб қолган. У ердан ҳеч ким ўтмайди, Сигирларнинг маъраши эшитилмайди. Қушлару ҳайвонлар бу ерларни тарк этган. Кумушларини кўчага улоқтиришади, олтини ахлат каби бўлади. Менинг ғазаб кунимда кумушу олтини уларга нажот бера олмайди. Уларнинг нафсини қондирмайди, оч қоринларини тўйдирмайди. Ҳа, олтину кумуши Исроил халқининг бошига ҳалокат келтиради. Мана шунинг учун юрт хазон бўлади, У ерда яшовчи халқ ҳалок бўлади. Нобуд бўлади ёввойи ҳайвонлар, Кўкдаги қушлару ҳатто денгиздаги балиқлар.
Зафаниё
1 2 3
Выбор основного перевода