Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Зафаниё
1 2 3
Параллельные места
Эй юрт аҳли, ҳалокатингиз келди! Тоғларда хурсандчилик эмас, саросима ҳукм сурадиган кун келди. Ўша вақт келди! Ўша кун яқинлашди! Харидор харид қилган нарсасидан қувонмасин, сотувчи кўрган зараридан ғам чекмасин. Менинг ғазабим бутун оломон устига бирдай ёғилади. Даҳшатли кун яқинлашди, Менинг ғазаб куним келишига оз қолди. Мана шу кун булутли кун бўлади, Халқлар кулфат чекадиган замон бошланади. Қуддусда бурғу чалинглар! Эгамизнинг муқаддас тоғида бонг уринглар! Титрасин Яҳудонинг жамики аҳли, Ахир, келяпти Эгамизнинг куни. У кунга оз вақт қолди. Эгамиз лашкарнинг бошида турар, Лашкарига Ўз садосин берар. Нақадар беҳисоб Унинг қўшини, Унинг амрига бўйсунадиганлар қудратли. Эгамизнинг куни чиндан даҳшатли! Бу ваҳимали кунга бардош бергай ким?!
Зафаниё
1 2 3
Выбор основного перевода