Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Зафаниё
1 2 3
Параллельные места
Улар «Эгамиз шоҳид!» дея қасам ичадилар, Аммо ичган қасамлари ёлғон.” Эгамиз шундай дейди: “Эй Қуддус, Сени қандай қилиб кечираман?! Фарзандларинг Мени тарк этдилар–ку! Улар Худо бўлмаган бутларнинг номини ўртага қўйиб онт ичдилар. Мен уларнинг эҳтиёжларини қондирар эдим, Улар эса зино қилаверар эдилар, Фоҳишаларнинг уйига тўдалашиб борар эдилар. Қуддусдаги хонадонлар ва Яҳудо шоҳларининг саройлари, Тофат каби, ҳаром бўлади. Чунки у ерлардаги ҳамма уйларнинг томларида самовий жисмларга атаб қурбонликлар куйдирилган, бегона худоларга шароб назрлари келтирилган.»” Биз само қироличасига қурбонликлар қиламиз, шароб назрини келтирамиз, деб онт ичганмиз, бу онтимиздан қайтмаймиз. Биз ўзларимиз, ота–боболаримиз, шоҳларимиз, аъёнларимиз Яҳудо шаҳарларида, Қуддус кўчаларида нима қилган бўлсак, шуни қилаверамиз. Нега десангиз, ўша замонларда биз истаганимизча нон ердик, турмушимиз фаровон эди, ғам чекмас эдик. Эгамиз Оммон халқи тўғрисида шундай дейди: “Исроил тирноққа зормиди?! Унинг меросхўри йўқмиди?! Нимага унда Мўлахга топинадиганлар Гад ҳудудини эгаллаб олишди? Нимага Оммон халқи Гад шаҳарларида яшаяпти? Исроил халқи Менга бевафолик қилса ҳам, Бу жиноятга Яҳудо халқи қўл урмасин. Улар сажда қилгани Гилгалга бормасин, Байт–Обунга ҳам оёқ босмасин. «Худо шоҳид», дея қасам ичишмасин.
Зафаниё
1 2 3
Выбор основного перевода