Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Зафаниё
1 2 3
Параллельные места
«Яҳудо шоҳи ўқиган китобда ёзилгандай, бу юртга ҳам, бу юртда яшаётган халққа ҳам фалокат келтираман. Улар Мендан юз ўгирганлари учун, бошқа худоларга қурбонликлар келтириб, ўз қўллари билан ясаган бутлари туфайли қаҳримни келтирганлари учун, бу юртга қарши ғазабим алангаланади ва асло босилмайди.» Мен уларнинг ҳосилини тортиб оламан. Токларида узум қолмайди, Анжир дарахтлари мева тугмайди, Барглари тўкилиб хазон бўлади. Уларга нима берган бўлсам, Ҳаммасидан жудо бўлишади.” Эгамизнинг каломи шудир. Уларга айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, ўша хароб шаҳарларда яшаб юрган одамларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўладилар. Бепоён далаларда бўлганларни ёввойи ҳайвонлар ғажиб ташлайди. Қалъаларда ва ғорларда бўлганлар эса ўлатдан нобуд бўладилар.
Зафаниё
1 2 3
Выбор основного перевода