Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Зафаниё
1 2 3
Параллельные места
Шоҳ Йўшиё: “Баалга, Ашерага ва барча самовий жисмларга атаб қилинган нарсалар Эгамизнинг уйидан олиб чиқиб ташлансин”, деб олий руҳоний Хилқиёга, ундан кейинги руҳонийларга, Эгамизнинг уйи дарвозабонларига фармон берди. Ўша буюмларни Қуддус ташқарисидаги Қидрон сойлигига чиқариб ёқтирди, кулини Байтилга олиб келтирди. Яҳудо шоҳлари юртнинг барча шаҳарларидаги ва Қуддус атрофидаги саждагоҳларда бутпараст руҳонийларни тайинлаган эдилар. Ўша руҳонийлар саждагоҳларда қурбонликлар келтирарди. Йўшиё Баалга, қуёшга, ойга, сайёраларга ва жамики самовий жисмларга қурбонлик қилган ўша руҳонийларни йўқ қилди. Дод сол, эй Хашбон! Ай шаҳри вайрон бўлди! Эй Рабба аҳолиси, фарёд қилинг! Қанорга ўраниб, марсия айтинг, Қайғудан баданингизни тилинг. Ахир, худойингиз Мўлах сургун қилинади, Руҳонийлару аъёнларингиз асирга олиб кетилади. Мен уларга қарши қўлимни кўтараман. Уларнинг бутун юртини, саҳродан тортиб, то Ривло шаҳригача вайрон қилиб, ташландиқ ерга айлантираман. Ўшанда улар Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.” Самария аҳли Байт–Обундаги Олтин бузоғидан хавотир олади, Унинг учун улар аза тутишади. Бутидан хурсанд бўлган руҳонийлар ҳам Бут сургун бўлганидан йиғлашади. Тасвиру бутсимон тошларингизни йўқ қиламан, Бошқа сажда қилмайсиз қўлингиз ижодига.
Зафаниё
1 2 3
Выбор основного перевода